Моуриньо: "Келажакда ЖЧда мураббий сифатида ишламоқчиман"

Aslanov Jasurbek
12 июл 2018, 09:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо келажакда терма жамоани бошқармоқчи эканлигини айтди.

"Ҳеч бўлмаса бир марта мундиалда ишлаб кўрмоқчиман. Россияга келганимдан сўнг, буни янада кўпроқ истаб қолдим. Ҳеч қачон бундай қисқа муддатли турнирларда иштирок этмаганман. Мундиалда ёки Европа чемпионатида ишлаш - мени истаган нарса. Келажакда ЖЧда мураббий сифатида ишламоқчиман.

Албатта, ўз мамлакатим терма жамоасида ишлашни хоҳлайман. Қачон миллий жамоани бошқаришимни билмайман, аммо бу албатта содир бўлади" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RT