Моуриньо касал хотини туфайли ҳар куни Лиссабонга учиб бормоқда
01 янв 2017 15:24
Янгиликлар
Моуриньо касал хотини туфайли ҳар куни Лиссабонга учиб бормоқда
"Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньо операция вақтида ўз турмуш ўртоғининг ёнида бўлишни истади.
"Қизил иблислар" устози ишда қаттиқўл, бироқ оилада жуда меҳрибон инсон.
Моуриньонинг хотини Матильда Лиссабонда операция қилиниши керак бўлиб қолди. Сеу Жозе ўз хотинини ёнида бўлишни истади, бироқ ишини ҳам унутгани йўқ. Матильдани 28 декабрь куни шифохонага олиб кетишди. Моуриньо дарҳол шахсий самолётида етиб борди. Турмуш ўртоғининг ёнида бўлиб 28дан 29 декабрга ўтар кечаси Манчестерга қайтди.
Моуриньо Лиссабонга учиб келди
Эрталаб жамоа билан машғулот ўтказиб кечки пайт яна Португалияга учиб борди. 30 декабрь куни тонгда у МЮ машғулотини ўтказди ва "Миддлсбро" билан баҳсдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.
Кеча Моуриньо шогирдлари қийин ўтган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Фикрлар