Моуриньо: "ЖЧ-2018даги футбол симуляциялар туфайли сифатини йўқотмоқда"

Aslanov Jasurbek
4 июл 2018, 10:42
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчиларнинг жаҳон чемпионатидаги симуляциялари ҳақида фикр билдирди.

"Ўйинларнинг салбий томони футболчилар ижросидаги театр бўлмоқда. Мен фақат битта ўйин ҳақида айтмаяпман. Неймар ва унинг ҳаракатларига катта эътибор қаратилмоқда. Фақат у шу ишни қилса майли, аммо ҳар бир ўйинда биттадан симулянт топиляпти, ҳамма ҳакамга босим ўтказиб, сариқ карточка, пенальти сўраяпти. Айнан шу сабаб туфайли футбол ўз сифатини йўқотмоқда, деярли ҳар бир ўйинда бундай вазиятни кўряпмиз ва ушбу ишлар миллионлаб одамлар кўз ўнгида рўй бермоқда" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RT