Моуриньо жамоаси 2007 йилдан буён шундай натижани қайд этди

Mirjalol Normatov
18 мар 2018, 15:31
"Манчестер Юнайтед" Англия кубоги доирасида ўз майдонида "Брайтон"ни (2:0) мағлуб этиб, Англия кубоги ярим финалига йўлланма олди.

Жозе Моуриньо жамоаси 2007 йилдан буён илк марта Англия кубогининг ярим финалигача етиб борди. Португалиялик мутахассис 2008 йилдан 2013 йилга қадар Италия ва Испания жамоаларида ишлаган. У "Челси"да ишлаганида жамоасини кубокнинг ушбу босқичига олиб боролмаган.

2006 йилда Моуриньо қўл остидаги "Челси" Англия кубогида зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru