Моуриньо Италия грандлар билан музокаралар ўтказмоқда

Eldor Akmurzayev
4 апр 2019, 23:20
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Италияга қайтиши мумкин.

Ҳозирда у «Рома» ва «Интер» клублари билан музокаралар олиб бормоқда, дея хабар қилган Sky Sport Italia. Маълум бўлишича, жамоалар билан музокаралар эндигина бошланган. Жозенинг ўзи эса Италияга қайтишга қарши эмас. 

56 ёшли мутахассис 2008-2010-йиллар оралиғида «нерадзуррилар» устози сифатида фоалият олиб борган. Италиядаги сўнгги мавсумида у «Интер» билан требл қилишга эришганди. 


Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia