

"Марсьялнинг қайси сифатлари ўсди? Барчаси! У икки-уч йил олдинги иқтидорини йўқотмаган. Антони машғулотлар давомида футболдаги онгини яхшилаб олди. Шунингдек, Люк Шоудан ҳам анчагина мамнунман. Уларда яхшигина ўсиш кузатилди. Албатта, уларда анчагина қийин даврлар ўтди. Машғулотлар давомида улардан кўпроғини талаб қилгандим ва бу ҳозирга келиб ўз мевасини берди. Ҳозир улар менинг айтганимни ортиғи билан бажаришмоқда", - деди Моуриньо.



