Моуриньо: "Диего Коста соғми, йўқми, билмайман"

Aslanov Jasurbek
6 авг 2015, 11:10
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг таъкидлашича, у ҳужумчи Диего Костанинг соғлигидан ҳавотирда.

"Коста ҳозирча тайёр эмас. Бу биз учун ҳам , футболчининг ўзи учун ҳам яхши эмас. Тўғрисини айтсам, бундан ҳавотирдаман.

Йигит ҳаракат қиляпти, аммо унда "Барселона" билан ўйинда муаммолар пайдо бўлди. Суратлар ҳеч қандай шикастланишни кўрсатгани йўқ, шу сабабли Диего кейинги кун яна машғулотларга чиқди, аммо бир кундан сўнг ноқулайлик ҳис қилди. Англия Суперкубогидан бир кун олдин унинг аҳволи ҳақида билмас эдик.

Яна таваккалчиликка қўл урмоқчи эмасман. Ўтган дам олиш кунида мендан уни тайёрлигини сўраган эдингиз ва мен ижобий жавоб қайтардим. Аммо у тайёр бўлмаган. Коста соғми, йўқми, билмайман" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›