UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  5 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  48 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

Моуриньо Дания — Финляндия ўйини ҳақида: "Содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир" Янгиликлар

Моуриньо Дания — Финляндия ўйини ҳақида: "Содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир"

Португалиялик мутахассис даниялик футболчи билан илгари "Тоттенхем"да бирга ишлаган.

"Рома"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Евро-2020'нинг Дания — Финляндия ўйинида (0:1) ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан юзага келган вазият ҳақида гапирди.

"Кеча нима бўлганлиги ҳақида ўйлашни тўхтата олмаяпман. Аммо содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир. Футбол шу йўналишда ривожланаётганидан хурсанд бўлишимиз керакки, ўйинларни ташкил этиш, шифокорларнинг малакаси, хавфсизлик протоколлари, шунингдек, ўша пайтда барчасини кузатиб турган Худо Кристианга биз ва оиласи билан қолишга имкон берди. 

Содир бўлган воқеа футболдан кўра муҳимроқ, аммо шу жараён футболдаги барча яхши томонларни намойиш эта олди: Севги, бирдамлик, оилавий руҳ. Оила деганда, нафақат Эриксенлар оиласи, балки бутун футбол оиласини назарда тутяпман.

Кеча ибодат қилдим, йиғладим, дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ҳам шундай қилишди. Бундай одамлар кўп бўлганига ишонаман, чунки футбол инсонларни бирлаштиради.

Кеча футбол фожиали вазиятда бўлса ҳам одамларни бирлаштирди ва якунда биз Кристиан омон қолганидан ич-ичимиздан хурсандмиз.

Албатта, мен у билан гаплашолмадим, лекин Хейбьерг билан гаплашдим. Унинг кайфияти яхши эди. Унинг саломатлиги ҳақидаги янгиликлар яхши, шунинг учун бизда нишонлаш учун сабаб бор", — дейди Моуриньо.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика