

Олдинроқ манкунианлар мухлислари бу борада ҳавотирга тушишган эди.
"Ишқибозларни тушунмайман. Агар улар менинг қулайлигим учун ҳавотир олишса, ҳаммаси жойида дейишим мумкин. Дангасаман, шу сабабли меҳмонхонада яхшашни хуш кўраман. Икки хонали уйда яшашимдан ҳавотир олишларини истамайман. Қулайлик бор бўлган меҳмонхонада истиқомат қиламан. Ҳамма нарса мавжуд.
Агар улар уйда яшашимни исташса, буни бажаришим мумкин. Бироқ бахтсиз бўламан. Бахтсиз одам эса ёмон ишлайди" - дейди Моуриньо.



