Моуриньо: "Чех ва Куртуа борасида ҳеч кимдан таклиф тушмади"

Aziz Tukhtamuradov
16 авг 2014, 12:27
"Челси" устози Жозе Моуриньо жамоа дарвозабонлари Петр Чех ва Тибо Куртуа ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилди.
"Улар кетишмайди, сабаби ҳеч қайси клубдан таклиф тушгани йўқ. Иккала дарвозабон жамоа аъзоси, бугун барча футболчига улар билан ишлаётганимдан хурсандлигимни айтиб ўтди. Таклиф бўлмас экан ҳеч қандай миш-миш тўқиб чиқариш шарт эмас".

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru