

Нашр манбасининг хабарига кўра, Лондон клуби раҳбарияти агар Моуриньо жамоа билан кейинги мавсумда ЕЧЛ да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритса, у ҳолда Жозега 2,3 миллиоен евро миқдорида бонус пулларини тўлаб беришга тайёр.
Айни пайтда АПЛ 12- туридан кейин “Тоттенҳэм” 14 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Жамоа ЕЧЛга йўлланма берувчи поғонада бораётган жамоадан 11 очкога ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 20 ноябрь куни “Тоттенҳэм”га бош мураббий этиб тайинланди. Жамоани 2014-15 йилга мавсумдан буён бошқариб келаётган Маурисио Почеттино эса истеъфога чиқарилди.



