Моура ва Бергвейн жароҳат олишди ва "Челси"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
17 сен 2021, 16:07
"Тоттенхэм" АПЛ 5-тур доирасидаги "Челси"га қарши ўйин олдидан йўқотишларга дуч келди.

Жароҳатланган ҳужумчи Сон Хён Миннинг олдига бразилиялик Лукас Моура ва нидерландиялик Стивен Бергвейн қўшилди. Бу учликнинг бўлажак ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Сон сентябрь ойи бошида Жанубий Корея терма жамоаси ихтиёрида жароҳат олган эди, Моура ва Бергвейн эса Конференциялар Лигаси доирасидаги "Ренн" (2:2)га қарши ўйинда жароҳат олишди.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" - "Челси" ўйини 19 сентябрда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›