

"Ўтган йили Луис Энрике менга жуда қаттиқ ёрдам берди. Буни тушунтириш жуда қийин. У нафақат фаолиятимдаги, балки, ҳаётимдаги энг қийин даврда ҳам менга ишонди.
Ўшанда бутун бир давлат менга қарши бўлаётганлигини тушундим. Ҳолат оғир эди. У менинг тарафимни олди ва барчадан ҳимоя қилди. Мен эса унинг ишончига мос жавоб беришга ҳаракат қилдим", - деди Мората.



