Мората "Барселона"га ўтиш умидларини узмаган

Mirjalol Normatov
3 фев 2022
"Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората ёзда "Барселона"га ўтишни истамоқда.

"Sport.es" хабарига кўра, 29 ёшли футболчи қишдаёқ Каталония жамоасига ўтишни истаганди. Гарчи трансфер амалга ошмаган бўлса-да, у умидларини узмаган.

Бир вақтлар "Реал"да ўйнаган форвард учун "Барселона"га ўтиш варианти энг яхшиси сифатида кўринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мората "Атлетико"га тегишли футболчи ҳисобланади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es