Монтелла: "Милан" футболчиларидаги руҳий тўсиқни олиб ташлашим керак"

Tolibjon Qosimov
20 окт 2017, 11:01
"Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелла Европа лигаси гуруҳ босқичи доирасида АЕКка қарши ўтган ўйин (0:0)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Милан"да вазият оғир, агар биз ғалаба қозонганимизда ҳаммаси бошқача бўларди. Биз ўз футболимизни ўйнадик, лекин рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди. Чемпионатдаги учта мағлубиятдан кейин трибунада жамоага нисбатан умидсизлик кузатилди. Лекин, бунга ўйинимиз эмас, балки натижамиз сабаб. Яхши рақибга қарши ўйнадик ва ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. "Милан"га учқун етишмади. Кўриниб турибди, йигитлар клубга содиқликларини исботлаш учун кўпроқ нарсага эришмоқчилар. Шу сабаб руҳий тўсиқ пайдо бўлган. Мен уни олиб ташлашим керак", - деди Монтелла.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›