

“Карло мен ҳурмат қиладиган инсонлардан бири. Мен мураббийликни бошлаган пайтимда айнан унинг иш услубини диққат билан ўрганганман. “Челси”да у менга худди ўз укасидек муомала қилган ва истасам ўзига ёрдамчи қилиб олишини айтган. Шу боис агар Карло истаса “Милан”га келиши ва менга ёрдамчи бўлиб ишлаши мумкин. Бу борада муаммо йўқ” дея ҳазил аралаш фикр билдирган Монтелла.

