

“Килианнинг орзуси – “Реал”. У Мадридда ўйнашни хоҳлашини ҳеч қачон яширмаган. У тез орада якуний қарорни қабул қилади. “Ижобий” ҳамда “салбий” муносабат билдирадиганлар бўлади, аммо бундан қочиб бўлмайди.
Килианга тўла ишонаман. У, албатта, ривожланиши учун тўғри қадам ташлайди. Ота-онасининг фикрини тинглайди, маслаҳатлашади. Мбаппенинг ота-онаси фарзандларининг фаолиятига тўғри ёндашган ҳолда бошқаришнинг яққол намунасидир”, дейди Васильев.



