"Монако" ва "Лион" Франция чемпионати доирасида Хитойда ўйин ўтказиши мумкин
22 окт 2021 14:00
Янгиликлар
"Монако" ва "Лион" Франция чемпионати доирасида Хитойда ўйин ўтказиши мумкин
Лига 1 раҳбарияти Франция чемпионати доирасидаги "Монако" - "Лион" ўйинини Хитойда ўтказишмоқчи.
Агар режа амалга ошса, ўйин Шанхайда бўлиб ўтади. Лига 1 23-тур доирасидаги "Монако" - "Лион" баҳси 2022 йилнинг 6 февралида бўлиб ўтиши керак.
Ўтган мавсум лига трансляциясини сотиш билан бўлган муаммо сабаб раҳбарият янги бозорларни қидирмоқда. Лига 1 ўйинни Шанхайда ўтказиш таклифини қабул қилади.
"Лион" президенти Жан-Мишель Ола ва "Монако" вице-президенти Олег Петров бу лойиҳани маъқуллашди. Икки клубнинг ҳам Хитой билан алоқалари бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар