“Монако” “Тоттенҳэм” ярим ҳимоячисини ижарага олди
31 янв 2019 21:47
Янгиликлар
“Монако” “Тоттенҳэм” ярим ҳимоячисини ижарага олди
“Тоттенҳэм” ярим ҳимоячиси Жорж-Кевин Нкуду фаолиятини “Монако”да давом эттиради.
23 ёшли футболчи йил охирига Франция клубига ижарага берилди.
“Нкуду аллақачон Франция чемпионатида ўз имкониятларини синовдан ўтказган. У “Нант” ва “Марсел”да тўп тепган. Унинг тезкорлиги “Монако”нинг ўйинини кучайтириши аниқ”, дейди клуб вице-президенти Вадим Васильев.
Илгарироқ футболчи кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олиниши ҳақида хабарлар тарқатилганди. Футболчининг хизматларига “Сент- Этьен” клуби ҳам қизиқиш билдирганди.
Жорж-Кевин 2016 йилда “Марсел”дан “Тоттенҳэм”га кўчиб ўтганди. Инглиз клуби Нкуду учун 11 миллион евродан воз кечганди. Жорий мавсумда футболчи “Тоттенҳэм” сафида битта учрашувда майдонг тушиб, жамоасининг битта голига ассистентлик қилишга улгурганди.
Фикрлар