"Монако" Роналдуга йилига 20 миллион евро маош таклиф қилганди

Narzulla Saydullayev
14 сен 2013, 08:26
"Монако" хўжайини Дмитрий Риболовлев ва "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду икки марта учрашишган, деб хабар бермоқда Le 10 Sport.

Манбанинг хабарига кўра, Риболовлев Роналдуга йилига 20 миллион евро маош таклиф қилган. Бироқ барчага маълумки трансфер амалга ошмади. 

Ўз навбатида AS нашрининг хабарига кўра, Роналду яқин орада "Реал" билан шартномасини узайтирмоқчи. Transfermarkt портали 28 ёшли футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com