"Монако" Мбаппени сотишга тайёр, унинг трансфер нархи эълон қилинди

Tolibjon Qosimov
22 июл 2017, 16:03
"Монако" раҳбарияти 18 ёшли Килиан Мбаппе билан хайрлашишга тайёр.

Раҳбарият футболчининг трансфер нархини белгилади. Бу ҳақда испан нашри ҳисобланган "Marca" маълумот тарқатди. Манбанинг маълум қилишича, монегасклар ёш футболчилари учун 190 миллион евро сўрашмоқда. Хабар қилинишича, форвардга "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити" катта қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппени "Монако" билан шартномаси 2 йилдан кейин ниҳоясига етади. Ўтган мавсум у клубда 44та ўйинда 26та гол уриб энг яхшилардан бири бўлди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›