"Монако" "Лестер" футболчисини ижарага олмоқчи

Alisher
6 июл 2022, 15:00
Францияликлар Бубакари Сумарега қизиқмоқда.

Франция клуби 23 ёшли французни янги мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи.

Сумаре "Лестер"га "Лилль"дан 2021 йилнинг июлида 20 млн евро эвазига ўтганди.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум "тулкилар" сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic