

"Тўғрисини айтсам, бу "Реал" бўладими ёки "Ливерпуль", фарқи йўқ. Керакли товон пули доимо муҳимроқ. Таклиф клубнинг энг яхши ўйинчиларидан бирини сотишга кўндириш учун жуда ҳам яхши бўлиши керак", - дейди Митчелл.
Ўйинчи жорий мавсум "Монако" сафида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt 22 ёшли хавбекни 40 миллион еврога баҳоламоқда.



