Мўмин Мелиев - ПРО-Лигада "Мавсумнинг энг яхши футболчиси"
14 ноя 2019 14:18
Янгиликлар
Мўмин Мелиев - ПРО-Лигада "Мавсумнинг энг яхши футболчиси"
Хабарингиз бор, куни кеча А ПРО-Лигада 28-тур учрашувлари бўлиб ўтди ва мавсум расман якунига етди.
Шу муносабат билан сайтимизнинг телеграмдаги саҳифасида 2019 йилги ПРО-Лига баҳсларида "Мавсумнинг энг яхши футболчиси" номинацияси ғолиблиги бўйича сўровнома ўтказилди.
Мазкур сўровномада жорий мавсумда А ПРО-Лига ғолиблигини қўлга киритган "Машъал" жамоаси ҳужумчиси энг кўп овоз, тўплаб "Мавсумнинг энг яхши футболчиси" номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Эндиликда Мелиевни мазкур номинация ғолибига аталган махсус футболка кутмоқда ва у ушбу соврини Ўзбекистон МТЖ ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе қўлидан қабул қилиб олади.
Сайтимиз ижодий жамоаси ва ўқувчилари номидан Мўмин Мелиевни табриклаб, келгусидаги фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз!

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар