

"Реал Сосьедад"да қолишимга ишончим комилми? Ҳа, 100%. Миш-мишларга қизиқадиган инсонлар кўп, аммо менинг ишим ва режаларим "Реал Сосьедад" билан боғлиқ" - дейди Мойес.
Испан клуби британ мутаххасис қўл остида 7та ғалабага эришди, 10та учрашувда дуранг ўйнади ва 6 марта мағлуб бўлди. "Реал Сосьедад" айни дамда турнир жадвалининг 12-ўрнини эгаллаб турибди.



