Мойес: "Ван Перси янги мавсумда "МЮ" учун катта фойда келтиради"
19 июл 2013 18:15
Янгиликлар
Мойес: "Ван Перси янги мавсумда "МЮ" учун катта фойда келтиради"
"МЮ"нинг шотландиялик бош мураббийи Дэвид Мойес Ван Перси жисмоний ҳолатини янада яхшилаб, аввалги мавсумдагидек жамоа учун жуда муҳим роль ўйнашини таъкидламоқда.
Якунланган мавсумда 26 гол билан Премьер-лига тўпурарига айланган голландиялик жамоанинг 20-чемпионлигига катта ҳисса қўшганди.
Дэвид Мойес фикрича, Робиннинг жамоага таъсири жуда кучли ва бу мавсумда у жамоани яна бир соврин томон етаклаши керак.
"Ҳозир биз унинг формасини яхшилаш учун ҳаракат қиляпмиз. Ундан аввалги мавсумда қилган ишини такрорлаши талаб этилади. Яъни у кўпроқ голлар уриши ва жамоани ғалабалар томон етаклаши керак".
"Уни машғулотларда шу ҳафта биринчи марта кўрдим. Кичик ўйинларимизда унинг тўп билан ҳаракатланиши, тўпни тўхтатиб олиши, назорати ва фикрлашини кузатдим. Унинг ишга бўлган муносабати ва профессионализими мени ҳайрон қолдирди. У машғулотлар қийинроқ кечаётганидан ҳеч ҳам нолигани йўқ" ,— дейди Мойес.

Фикрлар