

"Бизда кутилган натижа бўлмади. Ҳар кимнинг ўз фикри бор, аммо менимча, биз функциональ тайёр эмас эдик. Мавсумолди тайёргарлик жуда тез бўлди. Биз Австралия ва Хитойга учдик, машғулотдан кўра кўпроқ саёхат қилдик. Бу муаммо, чунки вақтни орқага қайтариб бўлмайди" - дейди Модрич.



