Модрич "Реал"нинг муносабатидан норози
06 апр 2023 11:50
Янгиликлар
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич клуб унга ҳалигача янги шартнома таклиф қилмаганидан жуда хавотирда, дея хабар берди "Goal".
Хорватиялик футболчи ёзда эркин агент бўлади. "Реал" ҳали янги шартнома бўйича музокараларни бошламаган.
2012 йилнинг ёзидан буён Мадрид клубида ўйнаб келаётган хорватиялик футболчи яна бир мавсум "Сантьяго Бернабеу"да қолмоқчи.
Мадриднинг "Реал" клуби Модричнинг ёшидан (37 ёш) кўра унинг ЖЧ-2022дан кейин ҳам Хорватия терма жамоасида ўйнашни тўхтатмаганидан хижолат чекмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар