Модрич: "Реал" билан эришган совринларимнинг бир қисмини Хорватия муваффақиятига алмашган бўлардим"

Aslanov Jasurbek
11 июн 2018, 14:54
"Реал" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич мавсум натижалари ҳақида фикр билдирди.

"Бу жуда оғир ва узоқ мавсум бўлди. Испания чемпионати ва кубогида етарли даражага яхши ўйин кўрсата олмадик. Бироқ мавсум охирида асосий совринни қўлга киритдик.

Тарихга кирадиган бу ғалабанинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман. Аммо "Реал" билан эришган совринларимнинг бир қисмини Хорватия терма жамоаси муваффақиятига алмашган бўлардим" - дейди Модрич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com