Модрич: "5-6 йил олдин Кейн бу даражадаги форвардга айланади дея олмасдим"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2017, 17:43
"Тоттенхэм" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Реал" шарафини ҳимоя қилаётган Лука Модрич "шпорлар" ҳужумчиси Гарри Кейннинг ўсишига юқори баҳо берди.

"Шпор"лар таркибида ўйнаганимда, у кўпинча биз билан шуғулланар эди. Гарри кичик болакай бўлган. Кейн катта ўсишга эришди, ҳозир у кучли футболчи. Ўша пайтларда уни ҳозиргидек бўлади дея олмасдим. Бироқ Кейн интенсив машғулотларда йўқолиб қолмаслигидан у яхши футболчи бўлиши сезилиб турарди. Ўша пайтларда ҳам тинимсиз меҳнат қилган. Ҳозир буни давом эттирмоқда.

Бундай тинимсиз меҳнат ва маҳорат билан у катта ўсишга эриша олди. Гарри шу йўлда давом этади деган умиддаман" - дейди Модрич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports