MLS медиа ҳуқуқларни 4 миллиард долларга сотмади

Aslanov Jasurbek
25 июл 2017, 05:50
Америка футбол лигаси (MLS) раҳбарлари чемпионатнинг телеҳуқуқларини 4 миллиард долларга сотишни истамади.

MP & Silva халқаро медиахолдинги лиганинг трансляция ҳуқуқини 2023 йилдан бошлаб 10 йилга сотиб олиш таклифи билан чиққан эди. Айнан 2023 йилда ESPN, Fox ва Univision билан имзоланган шартномалар муддати якунланади.

Лига раҳбарларига MP & Silva медиахолдинги раҳбарларининг чемпионатни аутсайдер тарк этиши ҳақидаги сўрови маъқул келмаган. MP & Silva таъсисчиларидан бири Риккарду Силва “Майами” клубининг хўжайинларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа АҚШ иккинчи лигасида иштирок этади. 




Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›