MLS. 36-тур якуни ёхуд пешқадамнинг очко йўқотиши

Narzulla Saydullayev
14 сен 2019, 16:08
Америкада навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди ва унда бир қатор кутилган ҳамда кутилмаган натижалар қайд этилди.

Пешқадамнинг қоқилиши
Айни пайтда, турнир жадвалини бошқариб бораётган "Нью-Йорк Сити"ни "Торонто" дурангга имзо чекишга мажбур қила олди. Ўйинда, ҳисобни биринчи бўлиб мезбонлар очишди. Бу вазиятда Александру Митрице аниқ ҳаракат қилди. Лекин биринчи бўлим оҳирида Алехандро Посуэло мувозанатни тиклади. Тенгма-тенг курашлар остида ўтган баҳсда "Торонто" етакчидан очко тортиб олди.



Хьюстонда "сенсация"

Қуйи поғоналарда сарсон бўлиб юрган "Хьюстон Динамо" жамоаси кутилмаган тарзда совринли ўринлар учун курашаётган "Миннесота"ни мағлубиятга учратди. Уларга ўз муҳлислари қаршисида тўп суришгани катта фойда келтирди. Ўйин тақдирини дастлабки бўлимда Мауро Манотас ва Кристиан Рамирез томонидан киритилган голлар ҳал қилди. "Миннесота" омадсизликдан кейин "Сан-Хосе"ни ўзига яқинлаштириб олди.



Ибра жамоаси яна мағлуб бўлди

Колорадо шаҳрининг айнан шу номдаги клуби аввалги турда аламли тарзда ютқазган "Ла Гэлакси" устидан ғалаба қозонди. Барча голлар учрашувнинг сўнгги дақиқаларида урилди. Олдинига Коул Бассетт жамоасини олдинга олиб чиқди. Меҳмонлар бунга Жанкарло Гонсалес Кастронинг голи билан дарҳол жавоб қайтаришди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас эди. 85-дақиқада Николас Мескида рақиб жамоа дарвозасини ишҳол қилиб, якуний нуқтани қўйди.



Муросасиз ўйинда мезбонлар ғолиб

Жорий мавсум чемпионлик йўлида "Лос-Анжелес"га жиддий рақобат тақдим этаётган жамоалардан бири "Реал Солт-Лейк" яқин таьқибчиси "Сан-Хосе"ни қабул қилди. Қизиқарли курашларга бой бўлган учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келди ва улар 2-ўрингача кўтарилиб олишди.


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia