UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  1 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  1 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  3 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  12 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  7 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  19 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  19 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  25 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  12

MLS-2019 якуни ҳақида Янгиликлар

MLS-2019 якуни ҳақида

Бугун, ушбу мусобақага бефарқ бўлмаган футбол ихлосмандлари эьтиборига чемпионат якунлари бўйича бир қатор қизиқарли рекордлар, натижалар ва рақамларни ҳавола қиламиз.

Мусобақа савияси ошди

Жорий мавсумда АҚШ маҳаллий лигасига бўлган қизиқиш бирмунча ортди. Бунга етарлича, сабаблар бор. Биринчидан, Европа яшил майдонларида юлдузи порлаган ва чиройли ўйинлари билан миллионлаб ишқибозларни қалбидан жой олган футболчиларнинг олиб келиниши иштирокчи жамоаларнинг савиясини оширди. Иккинчидан, аввалги йилларга нисбатан олиб қараганда бу сафарги мавсумда асосан "америкача футбол"ни жаҳон футболидан устун қўйувчи маҳаллий мухлислар жаҳон юлдузлари ўртасида бўладиган фантастик тўқнашувларга ташриф буюуришди ва фойдалинишга топширилганидан бери унча-мунча ўйинда деярли ярми ҳувиллаб қоладиган ареналарда аншлагларни юзага келтиришди. Учинчидан, деярли барча клубларда таркиб асосини легионерлар ташкил қилишди. Шунингдек, футболчилар тўлиб тошган стадионларда икки карра иштиёқ билан ҳаракат қилишди ва ҳар бир жамоа ўз мухлислари ҳаққи-ҳурмати барча баҳсларда фақат ғалабани кўзлаб майдонда мардонавор курашишди.


Лига регламенти

Мусобақага март ойида старт берилади ва октябрда якунланади. Яъни баҳор-куз тизимида ўтказилиб келинмоқда. АҚШ ва Канада жамоалари 12 тадан икки минтақага бўлинган ҳолда, ўзаро баҳс олиб боришади. Мавсум якунида ўз зонасида дастлабки олти ўринни эгаллаган иштирокчилар ҳал қилувчи плей-офф босқичига йўл олишади ва асосий бош соврин учун курашни давом эттиришади. Яна шуни қўшимча қилиш жоизки, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаган ҳар иккала жамоага ҳам алоҳида кубок топширилади.

Чемпионат тарихи


АҚШ олий лигаси биринчи маротаба 1996 йилда ташкиллаштирилган. Ўшанда бош совринни таркибида Уэйн Руни ҳаракат қилаётган "Ди Си Юнайтед" қўлга киритган. Шундан сўнг, орада маълум сабабларга кўра уч йиллик танаффус юзага келган. Ҳозирда, XXI аср бошидан яъни 2000 йилдан бери мунтазам ўтказилиб келинаётган мусобақада энг кўп чемпион бўлган жамоа бу - яқиндагина Златан Ибрагимовичдек супер юлдузи билан хайрлашган "Лос-Анжелес Гэлакси". Ушбу клуб 2002, 2005, 2011, 2012 ва 2014 йилларда, беш марта шоҳсупага кўтарилган. Дастлабки совриндор жамоа - "Ди Си Юнайтед" мамлакатнинг тўрт карра чемпиони ҳиобланади. Жорий мавсумда бош совринга эга чиққан "Сиэтл Саундерс", "Спортинг Канзас Сити", "Сан-Хосе" ва "Хьюстон Динамо" жамоалари 2 мартадан чемпионликка эришишган. "Чикаго Файр", "Коламбус Крю", "Реал Солт-Лейк", "Колорадо Рэпидс", "Портленд Тимберс", "Торонто" ҳамда "Атланта" клублари биттадан бош совринга эга чиқишган.


Мавсумнинг энг яхшилари

Энг яхши тўпурар - Карлос Вела ("Лос-Анжелес") - 34 та гол;
Энг яхши плэймейкер - Майкл Барриос ("Даллас");
Энг яхши дарвозабон - Вито Манноне ("Миннесота").

Рамзий терма жамоа:
Дарвозабон
- Вито Манноне ("Миннесота"); ҳимоячилар - Уокер Циммерман ("Лос-Анжелес"), Майлз Робинсон ("Атланта"), Айк Опара ("Миннесота"); ярим ҳимоячилар - Алехандро Посуэло ("Торонто"), Макси Моралес ("Нью-Йорк Сити"), Эдуард Атуэста ("Лос-Анжелес"), Карлес Хиль ("Нью-Инглэнд"); ҳужумчилар - Хосеф Мартинес ("Атланта"), Карлос Вела ("Лос-Анжелес") ва Златан Ибрагимович ("Лос-Анжелес Гэлакси").


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика