UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  13 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

Михаил Лаудруп: "Бугун жуда муҳим ғалабага эришдик" Янгиликлар

Михаил Лаудруп: "Бугун жуда муҳим ғалабага эришдик"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Михаил Лаудруп иштирок этди.

"Яхши ўйин бўлди. Ғалабадан хурсандман. Биринчи бўлимда тактик жиҳатда яхши ўйнадик. Рақибга имкон қолдирмадик. Бугунги ғалаба биз учун жуда муҳим бўлди", - дейди Лаудруп.


- "Бунёдкор" жамоасининг бунчалик кучсиз ўйин кўрсатишини кутганмидингиз?

- Биринчи бўлимда рақиб мен кутганимдек яхши ўйнади. Ҳужум қилишга уринди. "Бунёдкор" кучсиз ўйнамади.


- Нима учун "Бунёдкор" ҳимояда хатога йўл қўйганида қарши ҳужумлардан сўнг иккинчи голни уришга уринмадинглар. Сизларда бундай имкониятлар бўлганди. 

- Биз ҳужум қилишга уриндик. Таркибимизда жароҳат олганлар кўп. Бугун ҳам сардоримиз жароҳат олди.


- Фикрингизча "Бунёдкор" жуда ҳам қўпол ўйин намойииш этмадими?

- Рақиб биринчи бўлимда кутилганидек яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса улар шошишди ва кўп хатога йўл қўйишди. Ўтган сафар "Персеполис"га қарши ўйин каби кўп ҳужум қилди. Кетма-кет уйдаги ўйинда ютқазиб қўйди.


- Кеча сиз "Бунёдкор" Россия клубларига ўхшайди деган эдингиз. Бугунги ўйиндан кейин ҳам фикрингиз ўзгармадими? 

- Рақиб жисмонан кучли жамоа ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолатда "Бунёдкор"ни ҳурмат қиламан.


- "Бунёдкор" гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, ҳали олдинда 3та ўйин бор. Ўша ўйинларда ғолиб бўлишса гуруҳдан чиқишади.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика