UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  32 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  14 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз Янгиликлар

Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Олимпия ўйинларидаги иккинчи учрашувини ўтказади. Бу галги рақиб Миср терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак?

Олимпиададаги иштироклар

Миср олимпия терма жамоаси ўз тарихида уч маротаба Олимпия ўйинларида иштирок этган. "фараон"ларнинг мусобақадаги илк дебюти 1992 йили Барселонада ўтказилган Олимпия ўйинларида содир бўлган эди. Миср ёшлари Олимпия ўйинларига қитъа чемпионлари сифатида йўл олишганди. Ўзбекистоннинг бугунги рақиби ўша мусобақа "Б" гуруҳидан жой олади ва плей-офф босқичи йўлланмаси учун мезбон Испания, Қатар ва Колумбия олимпия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Биринчи турда кичик 0:1 ҳисобида Қатарга мағлуб бўлган мисрликлар, иккинчи турда ҳам мағлубиятга учрашади, аммо бу сафар мезбон Испанияга ва 0:2 ҳисобида. Учинчи турда эса Колумбия терма жамоаси 4:3 ҳисобида мағлуб этилади, лекин Миср олимпия терма жамоаси ўз юришини гуруҳ босқичининг ўзидаёқ тўхтатади. 1996,2000,2004,2008 йилги Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида мисрлик футболчилар иштирок этишмайди, яъни саралаш босқичидан ўта олишмайди. Лондонда ўтказилган ХХХ олимпия ўйинларида эса жамоа чорак финалга қадар етиб боради. Мисрликлар "с" гуруҳида Бразилия, Янги Зеландия ва дебютант Беларусь олимпия терма жамоалари билан тўқнаш келади. Дастлабки турда Бразилияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган араблар, иккинчи турда Янги Зеландия билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекади. Гуруҳ босқичининг сўнгги баҳсида эса дебютант терма жамоа Беларусь 3:1 ҳисобида мағлуб этилади. Миср 4 очко гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайди. Чорак финал босқичида эса Япония Миср терма жамоасига рақиблик қилади. Лондон Олимпиадасида иштирок этган ёш Муҳаммад Салохнинг иштироки ҳам Миср терма жамоасига ҳеч қандай фойда келтирмайди. "фараон"лар "Самурай"лардан жавобсиз учта тўп қабул қилиб олади. Миср олимпия терма жамоаси Рио-Де-Жанейродаги Олимпия ўйинларини ўтказиб юборади. Токиодаги мусобақада эса пирамидалар юрти вакиллари иштирок этишади. Испания, Аргентина ва Австралия олимпия терма жамоалари Миср билан бир квартетдан жой олади. Биринчи турда Испания билан нурсиз дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи турда Аргентинага кичик 0:1 ҳисобида имконият бой берилган. Австралия эса 2:0 ҳисобида мағлуб этилган. Миср 4 очко билан гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлайди. Чорак финалда эса Мисрга мусобақанинг бўлажак ғолиблари Бразилия ёшлари рақиблик қилишади. Ўйин тақдирини эса 37-дақиқада Матеуш Кунья томонидан урилган гол ҳал этади.




Таркиб ва мураббийлар

Миср олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпия ўйинларига 22 нафар футболчи билан ташриф буюрган. Барча жамоаларга 3 нафар ёши катта футболчиларни чақиришга рухсат этилган, аммо клубларнинг рад жавобини эшитган бош мураббий Рожерио Микале 2 ўйинчи номзодида тўхтади. Булар — "Арсенал" хавбеки Муҳаммад Эль-Ненни ҳамда "Земалек" ярим ҳимоячиси Аҳмад "Зизо" Саид. Олимпия ўйинларида иштирок этадиган футболчиларнинг рўйхати қўйидагича:

Дарвозабонлар: Ҳамза Алаа, Али Ал Жабри, Муҳаммад Сиҳа;

Ҳимоячилар: Карим Ал Дабиис, Ҳоссам Абдилмажид, Аҳмад Саид Абдилнаби, Муҳаммад Ҳамди, Муҳаммад Тариқ, Аҳмад Эид, Муҳаммад Мағреби, Омар Фаед;

Ярим ҳимоячилар: Муҳаммад Эль-Ненни, Аҳмад Саид Зизо, Аҳмад Набил Кока, Муҳаммад Шиҳата, Зиёд Камол, Иброҳим Одил, Маҳмуд Сабир, Аҳмад Атиф, Мустафо Саад;

Ҳужумчилар: Билол Мазҳар, Усама Файсал.

Миср ОТЖсининг жами трансфер қиймати 6,25 миллион еврога тенг(Ўзбекистон ОТЖ трансфер қиймати эса 27 миллион еврога тенг). Таркибдаги энг қиммат футболчи эса "Фенербахче" аъзоси - Омар Фаед. "Фенербахче" ҳимоячисининг трансфер қиймати 600 минг еврога баҳоланган. Миср олимпия терма жамоасини бразилиялик мутахасисс Рожерио Микале бошқармоқда. Айнан Рожерио Микале Риода ўтказилган Олимпия ўйинларида Бразилия олимпия терма жамоаси билан олтин медалларни қўлга киритган.


Токио-2020

Токиодаги мусобақада эса пирамидалар юрти вакиллари чорак финалга қадар иштирок этишади. Испания, Аргентина ва Австралия олимпия терма жамоалари Миср билан бир квартетдан жой олади. Биринчи турда Испания билан нурсиз дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи турда Аргентинага кичик 0:1 ҳисобида имконият бой берилган. Австралия эса 2:0 ҳисобида мағлуб этилган. Эслатиб ўтамиз, айнан Австралия терма жамоаси Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи U23 Осиё кубогининг учинчи ўрин учун баҳсида Ўзбекистон терма жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Миср 4 очко билан гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлайди. Чорак финалда эса Мисрга мусобақанинг бўлажак ғолиблари Бразилия ёшлари рақиблик қилишади. Ўйин тақдирини эса 37-дақиқада Матеуш Кунья томонидан урилган гол ҳал этади.



Олимпиададаги машҳурлар

Миср терма жамоаси сафида Олимпия ўйинларида иштирок этган машҳур футболчилар.

1. Муҳаммад Салох(Лондон-2012)

2. Муҳаммад Эль-Ненни(Лондон-2012, Париж-2024)

3. Аҳмед Хегази(Лондон-2012, Токио-2020)



Тошкентдаги баҳс

Миср олимпия терма жамоаси ўтган йили Тошкентда Тимур Кападзе шогирдларига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этган эди. Курашларга бой кечган баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

16.10.2023

Ўртоқлик учрашуви.

ЎЗБЕКИСТОН - Миср 1:2

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазетдинов, Александр Сидоров, Раҳимбек Каримов

Гол: Алишер Одилов (Ҳусайн Норчаев) 27, Билол Мазҳер (Аҳмад Ҳаваш) 72, 1:1, Зиёд Муҳаммад

Ўзбекистон - 12. Владимир Назаров, 3. Маҳмуд Маҳаммаджонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Хожимат Эркинов, 11. Отабек Жўрақўзиев (Жасур Жалолиддинов,51) 13. Элдор Бегимов (Одилбек Абдумажитов,66) 16. Асадбек Раҳимжонов, 17. Абдурауф Бўриев, 19. Хусайн Норчаев (Руслан Жиянов,66) 22. Алишер Одилов (6. Беҳзод Шамсиев,86) 25. Умарали Раҳмоналиев (23. Диёрбек Ҳолматов, 85)

Захира: Боймуродов, Мирсаидов, Султонмуродов, Ибрагимов, Ҳошимов, Эсанов, Абдунабиев,

Миср: 1 Хамза Алаа Абдалла, 3. Омар Фаед Абдулвахоб, 4. Ахмед Эид Муҳамма, 5. Ҳуссам Абдулмажид Абдулсалом, 7. Маҳмуд Сабир Абдулмуҳсин ( 24. Аҳмад Саид Абду Наби,80), 9. Осама Фейсал Ахмед, 11. Ахмед Фавзи (8. Араби Бадер Муҳтор,54) 14. Ахмед Атеф Эл Сави (22. Зиёд Муҳаммад), 17. Муҳаммад Муҳаммад Шахата, 19. Али Маҳмуд Заазаа, 27 Муҳаммад Ҳамди (21. Муҳаммад Ашраф, 54)

Захира:16. Али Муҳаммад Ал Габри, 23. Муҳаммад Аҳмад Сеҳаа, 20. Муҳаммад Самир, 15. Муҳаммад Тариқ Морад, 6. Маҳмуд Геҳад Муҳаммад, 30. Аҳмад Ҳаваш,

Огоҳлантириш: Маҳмуд Маҳамаджонов 45+3, Маҳмуд Маҳамаджонов 53, Осама Фейсал Аҳмед 80, Билол Масҳер 86

Четлатиш: Маҳмуд Маҳамаджонов 53

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика