UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  5 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  30 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  8

Миш-миш - эмасмиш! ФИФА “Сўғдиёна”га мурожаат билан чиқди Янгиликлар

Миш-миш - эмасмиш! ФИФА “Сўғдиёна”га мурожаат билан чиқди

Олий лиганинг 19 ва 21-турларидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” – “Металлург” учрашувларида қайд этилган 5:4 ҳисоблари кўпчиликни ажаблантириш билан бир қаторда эътирозларда ҳамда гумонларга сабаб бўлди.
Сабаби, мураббийларнинг ўзи Зоминдаги стадионда футбол ўйнаб бўлмайди деб турган бир вазиятда жиззахликлар икки учрашувда рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилиши ажабланарли ҳолат. Ваҳоланки, бу стадионда чемпионликни кўзлаётган, таркибида тажрибали футболчилар тўп сурадиган “Локомотив” 2тагина гол урганди. “Нефтчи” умуман голсиз қайтган. Хўп, жиззахликлар мезбон сифатида майдонга кўникиб олган дерсиз, унда “Навбаҳор” ва “Металлург” футболчиларичи?

Демак, мазкур жамоалар таркибида тўп сураётган футболчилар маҳорат бобида “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф” аъзоларидан ўтиб кетибди-да! Энди терма жамоаларимиз таркибини ёппасига “Сўғдиёна”, “Металлург” ва “Навбаҳор” футболчилари билан тўлдирсак бўлаверар экан-да!?

Хуллас, айтишларича, бу учрашувлар ФИФАнинг ҳам эътиборини тортган ва беллашув ёзилган дискни сўраган. Қолганини вақт кўрсатади. Бу ёғига клубларимиз ўйлаб иш тутади деган умиддамиз.

Албатта буларнинг барчаси миш-миш, аммо миш-миш бўлмаслиги ҳам мумкин! Айтишадику, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди деб!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика