UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  1 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  5 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  1 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  9 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  15 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди Янгиликлар

Миржалол Қосимов терма жамоада қолди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов мамлакат футзал, ўсмирлар, U-19 ва U-20 ёшлар ҳамда миллий терма жамоа мураббийларини тасдиқлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан амалдаги шартнома узайтирилди. Мутахассис 2014 йил давомида миллий терма жамоани Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2015 финал босқичи учрашувларига тайёрлайди.

Бундан ташқари, турли ёш тоифасидаги терма жамоалар мураббийлари ҳам тасдиқланди. Жумладан, 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ва 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ишини давом эттиради.

Ҳар иккала мутахассис 2013 йил кузида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, 2014 йилги Осиё чемпионатлари финал босқич йўлланмасини қўлга киритган. Олимхўжаев ўз шогирдларини Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигига тайёрласа, Евстафеев Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўради.

2014 йилнинг январь ойида Уммонда ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионатида 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йўл олади. Шунингдек, 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати баҳсларига Ўзбекистон футзал терма жамоасини Баҳодир Аҳмедов тайёрлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика