Миржалол Қосимов: "Наврўз байрами муборак бўлсин"

Narzulla Saydullayev
21 мар 2015, 17:07
Миллий терма жамоа таркибини эълон қилар экан, бош мураббий Миржалол Қосимов, фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон аҳолисини кириб келган Наврўз байрами билан табриклади.
“Авваламбор, барча юртдошларимизни мамлакатимизга кириб келган Наврўз байрами билан ўз номимдан ва футболчилар номидан табрикламоқчиман. Юртимиз ҳамиша тинч ва осойишта бўлсин, ватандошларимизга эса, соғлик ва омонлик тилайман. Ўз навбатида биз, бизга муҳлислик қилаётган инсонларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз”, - дейди Миржалол Қосимов.

“Янги мавсумда бизни кўплаб қизиқарли ва осон бўлмаган учрашувлар кутиб турибди. Ушбу ўйинлар олдилан Жанубий Корея ва Япониядек Осиёнинг энг кучли жамоаларига ўртоқлик учрашувларини ўтказиш жуда фойдали” – дея, қўшимча қилди бош мураббий.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›