UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  1 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40

Миржалол Қосимов: "Ҳозирги замон футболида захира ўриндиғининг ўрни катта" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳозирги замон футболида захира ўриндиғининг ўрни катта"

“Металлург” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин журналистлар “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимовни саволларга тутишди.
- Учрашув биз учун яхши бошланган эди. Ўйин стартидаёқ Лутфулла Тўраев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоамизни олдинга олиб чиққанди. Шундан кейин ҳам бизда яхши вазиятлар бўлди, бироқ уларни голга айлантира олмадик. Аксига олиб, майдон марказидаги ҳато эвазига ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу эса мезбонларни руҳлантирди. Агарда биз иккинчи голимизни киритганимизда ҳисоб тамомила бошқача тус олиши мумкин эди. Якунда ғалаба қозонганимиздан хурсандман, - деб гап бошлади Миржалол Қўшоқович.

- “Металлург” кўрсатган ўйин ҳақида нималар дея оласиз?
- Бекободликлар ҳар доим пешқадамларга бош оғриқ бўлиб келишган. Бу ерда яхши жамоа шаклланган. “Бунёдкор” Бекободда доимо кучли қаршиликка дуч келади. Умуман ҳеч бир жамоа бу ердан осон ғалаба билан қайтмайди. Шу боисдан ҳам “Металлург”ни ҳурмат қиламан.

- Саҳоб Жўраев яхши футболчи. Аммо оддий вазиятда у қўпол ҳатога йўл қўйди. Бу нима билан боғлиқ?
- Кучли жамоаларга қарши кечган кетма-кет ўйинларимиз оқибатида футболчиларимиздаги руҳий барқарорлик бироз ўзгарди, деб ўйлайман. Саҳоб Жўраев яхши футболчи ва биз унга ишонамиз.

- Сўнгги пайтларда “Бунёдкор” сафида ёш футболчилар тез-тез майдонга тушишяпти. Улар Сизнинг ишончингизни оқлашяптими?
- Ёшлар – бизнинг келажагимиз. Уларни тез-тез майдонга тушириб, яхшилаб тарбияласак, келажагимизга муносиб пойдевор қўйган бўламиз. Илгари футболда ярим ҳимоя чизиғингни кўрсатсанг бутун жамоангга баҳо бераман, деган гаплар бўларди. Ҳозирги замон футболида бу ибора ўзгарган. Энди захира ўриндиғингни кўрсатсанг жамоанг кучини айтиб бераман, дейишяпти. Бугунги “Бунёдкор”нинг захира футболчилари тўлиқ ёшларни ташкил этяпти. Эътибор қаратаётган бўлсангиз, захирадан тўлиқ ёшлар майдонга тушишяпти. Шунинг учун ҳам ўйинимизда барқарорлик доимо бир меъёрда эмас. Ўйлайманки, секин-аста ёшларимиз ҳам стабилликка эриша олишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика