UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

Миржалол Қосимов: “Бунёдкор”ни вақтинчалик Волков бошқариб туради” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Бунёдкор”ни вақтинчалик Волков бошқариб туради”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов “Бунёдкор”даги мажбуриятидан ҳалос бўлди ва энди бор эътиборини мамлакатимиз бош жамоасига қаратади.
Бу ҳақдаги гап-сўзлар анча олдин урчиганди ва фақат бугунга келиб бу маълумот ўз тасдиғини топди. Терма жамоамиз келаси йили январь ойида Осиё Кубоги-2015да иштирок этади.

Табиийки, энди бор эътибор қитъа чемпионатига тайёргарликка қаратилади. Олдинда ўртоқлик учрашувлари бор. Миржалол Қўшоқович шу ўйинлар орқали жамоани Осиё Кубогига тайёрлайди. Маълумотларга кўра, Қосимов шу йил кузда Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига ҳам терма жамоамизни олиб боради. Бу жамоа асосан 1991 йилда туғилган футболчилардан таркиб топган бўлади. Албатта, бу янгилик ҳам ижобий ҳолат. Бу жамоадан айрим ўйинчилар миллий терма жамоага ҳам таклиф этилиши мумкин.  

Бугунги янгиликдан сўнг Миржалол Қосимов билан боғланиб, бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- “Бунёдкор” жамоасидаги фаолиятимни тўхтатдим ва энди бор эътиборимни миллий терма жамоага қаратаман. Фурсатдан фойдаланиб, мен билан бирга шунча йил давомида ишлаган футболчилар, клуб раҳбарияти ва жамоанинг барча ишчи-ҳодимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугунги машғулот олдидан катта аҳил жамоа билан хайрлашдим ва уларга мавсумнинг қолган ўйинларида омад ёр бўлишини тиладим. Машғулот олдидан сўнгги кўрсатмаларимни бердим.

- “Бунёдкор”га ким бош мураббий этиб тайинланади?
- Ҳозирча аниқ бир маълумотга эга эмасман. Бу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади. Унгача Александр Волков вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб туради. Қолаверса, ёрдамчиларим - Ҳикмат Эргашев ва Мурод Отажонов ҳам унга яқиндан ёрдам беришади.

- Эндиги режалар қандай?
- Эртага “Олмалиқ” - “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун Олмалиққа бораман. Якшанба куни Наманганда “Навбаҳор”-“Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита стадионда кузатаман. Энди турнинг турли ўйинларини кузатиб, терма жамоага муносиб номзодларни кўриб бораман.
  
Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика