UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  2 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  16 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11

Миржалол Қосимов Азамат Исроилов нима учун Бокуга учмаганини изоҳлаб берди Янгиликлар

Миржалол Қосимов Азамат Исроилов нима учун Бокуга учмаганини изоҳлаб берди

Хабарингиз бор, 20 август куни терма жамоамиз Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Бу ўйинга 23 нафар футболчи чақирилганди, лекин Миржалол Қосимов 20 нафар ўйинчи билан Бокуга жўнаб кетди. Таркибдан “Олмалиқ” футболчилари Азамат Исроилов билан Диёр Туропов, шунингдек “Нефтчи” дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тушиб қолишди.

Маълумки, Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси июль ойи охирларида Тошкентда тўққиз кунлик йиғин ўтказганди. Ўшанда олий лиганинг тўртта клубига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувларида “Олмалиқ” ҳимоячиси Азамат Исроилов яхши таассурот қолдирганди. Бироқ у Озарбойжонга кетмади. Бунинг сабабини эса терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов қуйидагича тушунтириб берди:

“Тўғри, олдинги ўйинларда Азамат Исроилов ўзини кўрсатганди, бироқ ўша йиғинимизда Даврон Ҳошимов иштирок этмаганди. Шу боис бу сафар “Пахтакор” ҳимоячисини синаб кўришга қарор қилдим. Осиё ўйинларигача ҳали вақт бор, шундай экан, ҳали ҳеч ким якуний рўйхатдан тушиб қолгани йўқ. Инчонга бориш учун ҳаммада имконият бор”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика