Мирзакамол Камолов "Машъал" билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
7 июл 2016, 10:43
Биринчи даврани "Оқ-тепа" сафида ўтказган ярим ҳимоячи иккинчи даврани "Машъал"да ўтказади.
Муборак клуби ярим ҳимоячи билан шартнома тузди. "Оқ-тепа" биринчи лигада иштирокини анча барвақт тугатгани боис футболчилар эркин агентга айланишди. Камолов "Машъал"дан тушган таклифни қабул қилди.

Мирзакамол Камолов фаолият давомида олий лиганинг "Андижон", "Пахтакор, "Қизилқум", "Насаф", "Нефтчи" ва "Шўртан" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia