UZ

Сўнгги янгиликлар

01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  6 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  12 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  23 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  100 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  2 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0

Мирзакамол Камолов: “Андижон”нинг фанатлари етакчи эканлигини барча футболчи билади” Янгиликлар

Мирзакамол Камолов: “Андижон”нинг фанатлари етакчи эканлигини барча футболчи билади”

Кеча Андижон вилояти телерадиокомпаниясида бўлиб ўтган кўрсатув иштирокчиси Мирзакамол Камоловга мухлислар томонидан бир нечта саволлар берилди.
Футболчи ўз навбатида уларга ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мирзакамол илгари ҳам “Андижон”да ўйнагансиз. Охирги йилларда эса “Насаф” ва “Нефтчи” сингари клубларда тўп тепдингиз. Бу жамоаларни таққослаганда, қандай фарқни кўрасиз?
- Авваламбор ассалому алайкум. Кўрсатув ижодкорлари ва мухлисларини янги кириб келаётган футбол мавсуми ва қолаверса Наврўз байрами билан табриклайман. Саволингизга келадиган бўлсак, мен фақат бу борада бир нарсани айтишим мумкин. Яъни андижонлик фанатларни юртимизда етакчи эканлигини бемалол таъкидлай оламан. Менимча бу фикримга бошқа футболчилар ҳам қўшилади.

- Бу йил яна “Андижон”га қайтдингиз. Аслида Тошкентликсиз. Айтингчи бошқа вилоят жамоаларида фаолият юритишингиз шахсий ҳаётда қийинчиликларни келтириб чиқармайдими?
- Ўша пайтда ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” футбол клубига тегишли бўлганман. Ўзингизга яхши маълум бу клубда рақобат кучли бўлиб келган. Асосий таркибда ўйнашим қийин бўлгач раҳбарият мени “Андижон”га ижарага берганди. Тан оламан, бу ерда ўйнаб футболчи сифатида янада шаклландим. Озми-кўпми мухлислар меҳрини қозондим. Ашаддий ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бизга кўшимча куч бағишлайди. Футболчининг ҳаёти шунақа. Бугун Тошкентда бўлса, эртага бошқа вилоят жамоасида. Ҳамма спортчи ҳам ўзини қониқтирган жойда фаолият юритишни истайди. Бу йил “Андижон”га бош мураббий ишонч билдириб мени ҳам таклиф этди. Энди сиз мухлисларни ва клуб ишончини оқлаш учун бор кучимни бериб ўйнайман.

- Илгари “Андижон”да ижара асосида ўйнаганингизда “Пахтакор”га қарши баҳсларни ўтказиб юборардингиз. Шанба куни 1-турда “шерлар”га қарши бўлажак учрашувда сизни майдонда кўришимиз мумкинми?
- Ҳа, тўғри айтдингиз. Ҳақиқатдан ҳам ўша мавсумларда ўзаро келишувга асосан “Пахтакор” билан ўйинларда майдонга тушмагандим. Лекин мен ҳозир тўлақонли “Андижон” аъзосиман. Жамоа билан эса яқинда бир йиллик шартнома туздим. Шунинг учун рақибимиз “Пахтакор”ми, “Бунёдкор”ми ёки “Насаф” бўладими, бемалол ўйнайман оламан.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика