UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  97 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: “Хориждаги ишқибозлар сабрига қойил” Янгиликлар

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: “Хориждаги ишқибозлар сабрига қойил”

Машҳур спорт шарҳловчиси ва журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев “Дунё бўйлаб” телерадиоканалининг “Дунё машҳурлар нигоҳида” кўрсатуви меҳмони бўлди.

Суҳбат чоғида Мирзаҳаким Тўхтамирзаев хорижий мамлакатлар футбол ишқибозларининг учрашувлар вақтида ўзини тутиши тўғрисида фикр-мулоҳаларини билдирди. 

“Мисол учун Германия клуби иштирокидаги учрашувда мезбонлар 6 та гол қўйиб юборган, ҳар бир голдан сўнг, вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга борар ва қарши ҳужумни ўтказиб юборарди. Эътиборлиси, мезбон жамоа ишқибозлари учрашув охиригача кетиб қолишмади, финал ҳуштагидан кейин эса жамоа футболчиларини олқишлаб, биз сизларга ишонамиз, ҳали ҳаммаси олдинда, дегандек бўлишди. 

Бизда эса баъзан айрим мухлислар ўзларини тута олмай қолишади. Бор аламларини футболчилар ва ҳакамдан олишади. Ваҳоланки, уларнинг гаплари футболчи ва ҳакамнинг кўнглига оғир ботишини ўйлашмайди ҳам. Аслида, футбол одамлар хордиқ чиқариши, завқ олиши учун яратилган бир ўйин, холос”, - деди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика