"Mirror": "Манчестер Сити" Мессини исталган суммага сотиб олишга тайёр

Mirjalol Normatov
16 авг 2020, 12:52
"Манчестер Сити" Лео Мессини "Барселона"дан сотиб олишга тайёр.

"Mirror" хабарига кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти футболчини исталган суммага сотиб олишга ва унга хоҳлаган маошини беришга тайёр. Бироқ бунинг учун Месси "Барселона"ни тарк этишга розилик бериши керак.

Сўнгги бир неча ой мобайнида Мессининг "Барселона"дан кетиши мумкинлиги борасидаги хабарлар кўпайиб кетди. "Бавария"га қарши ўйинда қайд этилган ҳисоб эса миш-мишларни янада авж олдирди. "Манчестер Сити" эса ҳар йили ёзда Мессини сотиб олишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда "кўк-анорранглилар" бирорта совринга эга чиқмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror