

"Янги мавсумга тайёргарлик режа асосида олиб борилмоқда. Таркибимизга ўзимиз учун зарур бўлган футболчиларни жалб этишда давом этамиз. Жепаровга ортиқча таъриф бериш шарт эмас. У ҳар қандай жамоани кучайтира олади. Махарадзе ва Файзиевни универсал футболчи деб айта олман. Кахи ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида тўп тепишга қодир. Шерзод Файзиев эса ҳам марказда, ҳам қанот ҳимоячиси ролини бажара олади.
Сербия ва голландиялик футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказамиз. Улар жамоамизнинг Дубайдаги йиғинида иштирок этишади. Ўйлайманки янги мавсумгача таркибимиз оптимал кўринишга келади", - дейди "темирйўлчилар" устози.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” клуби 9-22 январь кунлари Дубайда ўқув-машғулот йиғинини ташкил қилади.



