UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  0 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  0 19:39"Динамо" Самарқанд Қозоғистон чемпионати гранди билан баҳсда дуранг қайд этди  0 19:33"Ливерпуль" — ЕЧЛ ғолиблигига асосий даъвогар. "Астон Вилла" эса ТОП-10да  7 19:11"Манчестер Сити" ёзда яна бир ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:24Ламин Ямаль "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди  12 17:51Иш якунланди! Беллингемга қизил берган ҳакам жазоланмайди  23 17:32Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги ўйинлар Ўзбекистонда олиб кўрсатиладими?  22 16:54"SQB Futzal Club" тақдимот брифинги бўлиб ўтди  0 15:39Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум  5 15:19"Арсенал" ҳимоячиси жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди  0 14:35Абдуқодир Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйини таҳлили  23 14:05U-20 Осиё кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум: Корея Республикаси - Ўзбекистон учрашуви қачон бўлади?  27 13:54U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди  4

Миржалол Қосимов: «Янги 2020 йил ўзбек футболи ва юртимиз учун ҳар тарафлама омадли бўлсин» Янгиликлар

Миржалол Қосимов: «Янги 2020 йил ўзбек футболи ва юртимиз учун ҳар тарафлама омадли бўлсин»

АГМК бош мураббийи, ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов юртдошларимиз, АГМК клуби тизимида меҳнат қилаётган ходимлар, ўзбек футболи жамоатчилиги ҳамда мухлисларни янги кириб келаётган 2020 йил билан қутлайди.

«Кириб келаётган янги 2020 йил билан барча юртдошларимиз, АГМК клуби тизимида меҳнат қилаётган бутун жамоа, ўзбек футболи жамоатчилиги ва барча мухлисларни чин қалбимдан табриклайман! Янги йил ватанимиз, хусусан ўзбек футболи учун ҳам ҳар тарафлама омадли бўлишини тилайман. Бўлажак Осиё чемпионатида Ўзбекистон ОТЖ ўз олдига қўйилган асосий вазифа — Токио-2020 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизни харсанд қилишларига ишонамиз! Шунингдек, ёшларимиз чемпионлик унвонини ҳам муносиб ҳимоя қилишига тилакдошман! Юртимиз гуллаб-яшнайверсин! Янги йилда ўсиш ва ривожланиш йўлидаги жамоамиз — АГМК ҳам Олмалиқ шаҳри ва бизга юқори эътибор қаратаётган ОКМК комбинати шарафини муносиб ҳимоя қилиб, катта мақсадлар сари дадил қадам ташлаши учун қаттиқ меҳнат қиламиз! Ўзбек халқига янги кириб келаётган 2020 йил муборак бўлсин! Барча оиладан қут-барака аримасин!», — дея табриклади Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика