UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  1 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - ОКМК (2:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кубок баҳслари ҳар доим ўзига хос. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Шогирдларим ёмон ўйнашмади. Ўйинни ўз қўлимизга олиб, дуранг қайд этишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда голга бўлган вазиятларда "Пахтакор" устунлик қилди. Сергеев осонгина гол уриб кетди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик, футболда бундай вазиятлар бўлиб туради. Энди ўйинни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. 13 апрель санасидаги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак" - деди Миржалол Қосимов баҳс якунлангач.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олмагандек, айниқса япониялик Наоаки Сенага. Захиралар бугун қанчалик иш берди?

- Ҳа, у ўйинга киришиб кета олмади. Бугун жамоа ютқазди, мен кийиниш хонасида ҳам шуни таъкидладим. Ҳозир кимнидир айбдор қилиши бефойда. Биз яхши вазиятлар яратдик, аммо улардан яхшироқ фойдаланишимиз керак эди. Масалан, Абдураззоқовнинг вазияти, дарвозага икки метрда тўғри зарба берса бўлди эди ёки Абдураҳмоновнинг вазияти. Муҳими, вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Энди ўйинни такроран кўриб чиқишимиз керак. Кейин эса бир хулосага келамиз. Масалан, рақиб футболчиси Жонатан Лукка осонгина майдон марказидан ўтиб кетди. Ўйинга тайёргарлик жараёнида "Пахтакор" қанотлардан кўп ҳужум қилишга тайёргарлик кўрган эдик. Бугунги ўйин тарихга айланди, энди кейинги баҳсга эътибор қаратишимиз керак. Жароҳатланган футболчилар имкон қадар тезроқ сафга қайтади деган умиддаман.

- Азиз Ҳолмуродовни эртароқ майдонга тушириш варианти ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Ҳолмуродов жамоа ўйинини кучайтира олди...

- Футболчининг жисмоний тайёргарлиги ва жароҳатдан сўнг қанчалик тикланиб олганини инобатга олган ҳолда уни майдонга туширамиз.

- ОКМК бугунги мағлубияти билан гуруҳдан чиқиш вазифасини қийинлаштириб юборди. Кейинги учрашув эса "Насаф"га қарши. "Насаф"га қарши ўйинда босим кўпайиб кетмаяптими? Ушбу босимдан қандай чиқиб кетмоқчисизлар?

- Биз 13 апрелдаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. "Насаф"га қарши кечадиган ўйингача кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Мен босимни ҳис қилмаяпман, сабаби бу футбол ва ҳар хил сценарий рўй бериши мумкин. Олдимизда яна иккита ўйин бор. Босим эса ёш футболчиларда бўлиши мумкин, улар шундай ўйинлар орқали ўсишга эришади. Бугунги баҳс тарихга айланди, энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. "Насаф"га қарши кечадиган баҳсга қадар ҳам ўйинларимиз бор. Мен ўйиндан ўйинга сакрамайман.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика