Миржалол Қосимов: "Шогирдларим билан фахрланаман"

Mirjalol Normatov
29 июл 2018, 23:38
Суперлиганинг 19-тури доирасида "Локомотив"га қарши кечган баҳсдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун чиройли ўйин бўлди. Шогирдларим мен хоҳлаган ўйинни намойиш қилиб берди. Бироқ мен кутган натижа бўлмади. Шундай ўйинлар футболчиларга улкан тажриба беради, бу эса келажакда асқотади. Шогирдларимдан фахрланаман.

Санжар Қодирқулов? Ҳа, у мавсумни яхши бошлаганди. Аммо ҳозирги вақтда Хуршид бидан Мурод мен талаб қилган даражада ўйин намойиш қилмоқда", - деди Қосимов.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia