Миржалол Қосимов: "Пахтакор" билан ҳужумкор футбол ўйнаб бўлмайди"
17 авг 2019 22:33
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Пахтакор" билан ҳужумкор футбол ўйнаб бўлмайди"
"Курашларга бой қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. "Пахтакор"га қарши ҳужумкор футбол намойиш этиб бўлмайди. Шу боисдан бугунги беллашувда тактик схемада ўзгариш амалга ошириб, 5-4-1 кўринишида ўйнашни лозим топгандик.
Умуман жамоамиз бугун ёмон ҳаракат қилмади. Кучли рақибга карши муносиб ўйнашди. Яратилган қатор вазиятларни голга айлантира олганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Танаффусдан кейин вазиятни ўнглаш мақсадида ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи тушириб, одатий 4-3-3 тактик схемасига кайтгандик.
Бироқ иккинчи таймдаги кутилмаган автогол ўйин тизгинини бузиб қўйди. "Пахтакор"даги тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди, ҳамда улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Бу билан "Пахтакор"ни табриклайман. Жамоамиз эса келгуси учрашувларда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилади. Олдимизда кубок доирасидаги баҳс турибди", - дейди Миржалол Қосимов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар